Ўзбек адабиётидагина эмас, балки жаҳон адабиётида ўзининг пурмаъно ва
беҳисоб асарлари билан ном қозонган Амир Низомиддин Алишер Навоийнинг мероси
ҳақида юзлаб илмнй тадқиқотлар, минглаб мақолалар яратилган. Буюк аллома,
нозиктаъб шоир, синчков тилшунос, таниқли тарихчи, ислом динининг пешвоси,
санъат ва адабиёт аҳлининг раҳнамоси, давлат арбоби ҳисобланган. Алишер Навоийнинг
серқирра ижОДИва
фаолиятини қанчалик ўрганмайлик, унинг янги-янги жиҳатлари намоён бўлаверади.
Зеро. Юртбошимиз И. Каримов "Юксак маънавият — енгилмас куч" асарида
улуғ алломанинг фаолиятига тўхталиб, Навоийга ниҳоятда гўзал ва аниқ таъриф
берганлар: "Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир
десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак. шоирларнинг султонидир".